Apteka.uz
SavatKirish

LOFLATIL tabletkalari 2mg/125mg N100

Retseptsiz
Mahsulot haqida tafsilotlar
Ishlab chiqarilgan joyi:Hindiston
Ishlab chiqaruvchi:Kusum Healthcare Pvt. Ltd.
Teglar:Ich ketishidan
Vakil:Kusum
ATX kodi:A07DA53
Barcha LOFLATIL dorilari
1 ta dorixonada bor
Narxi 106 700 so'm dan
Dorixonadan topish
To‘lov va yetkazib berish usullari Toshkentda
Olib ketish
Ertaga yoki keyinroq 1 ta dorixonadan
Dorixonada karta yoki naqd to‘lov
Yetkazib berish
2 soat ichida yoki ertaga, yetkazib berish narxi onlayn dorixonada ko‘rsatilgan tarif bo‘yicha. Onlayn yoki kuryerga to‘lov

LOFLATIL tabletkalari 2mg/125mg N100 qo'llanmasi

Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli

Қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 2 мг лоперамид гидрохлориди USP, 125 мг симетикон USP;
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза РН 102, алюминий магний силикат гидрати, лактоза моногидрати, кальций дигидрат гидрофосфати, коллоидли кремний диоксиди, повидон К-30, стеарин кислотаси, натрий кроскармеллозаси, Opadry II сариқ 85G52482, тозаланган сув.

Farmakodinamikasi

Таъсир механизми
Лоперамид ичак деворидаги опиат рецепторлар билан боғланиб, пропульсив перистальтикани сусайишига, ичакнинг ичидаги моддаларнинг ҳаракатини секинланишига ва сув ва электролитларни сўрилишини кучайишига олиб келади. Лоперамид ичакни физиологик микрофлорасини ўзгартирмайди ва анал сфинктери тонусини оширади. Лофлатил® таблеткалар марказий таъсир кўрсатмайди. Симетикон кўпикларни бостирувчи хусусиятга эга бўлиб, сирт-фаол инерт бирикма ҳисобланади, бу билан диарея, шу жумладан метеоризм, абдоминал дискомфорт, қоринни дам бўлиши ва спазмлар билан боғлиқ бўлган симптомларни енгиллаштиради.

Farmakokinetikasi

Сўрилиши

Лоперамид гидрохлоридини юборилган дозанинг катта қисми ичак орқали сўрилади, бироқ жадал биринчи ўтишнинг метаболизми натижасида тизимли биокираолишлиғи тахминан 0,3% ни ташкил қилади. Симетикон лоперамид билан мажмуада компонент сифатида сўрилмайди

Тақсимланиши

Тақсимланиши бўйича каламушларда ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосан ичакнинг узунаси бўйича жойлашган мушак қаватининг рецепторларига боғланиши билан ичак деворига нисбатан юқори аффинликни намойиш этган. Лоперамид плазма оқсиллари билан асосан альбумин билан боғланиши 95% ни ташкил қилади. Клиника олди маълумотлар лоперамид Р-гликопротеин субстрати ҳисобланишини намоён қилди.

Метоболизми

Лоперамид жигар орқали деярли тўлиқ чиқарилади, ва метаболизмга ҳамда конъюгацияга учрайди ва сафро орқали чиқарилади. Оксидланишли N- диметилланиши – лоперамиднинг асосий метаболик йўли ҳисобланади, ушбу жараён асосан CYP 3F4 ва CYP 2C8 изоформалари орқали амалга оширилади. Биринчи ўтишнинг жуда жадал ўтиши туфайли, қон плазмасида ўзгармаган дори воситасининг концентрацияси жуда паст бўлади.

Чиқарилиши

Инсонларда лоперамидни ярим парчаланиш даври тахминан 9-14 соат оралиғида, асосан 11 соатни ташкил қилади. Ўзгармаган лоперамид ва унинг метаболитлари асосан ахлат билан чиқарилади.

Dori shakli

‒ ўткир ва сурункали инфекцион бўлмаган диарея (аллергик, дорили, нурли, овқатланиш тартибининг ўзгариши);
‒ саёҳатчилар диареяси;
‒ таъсирланган ичак синдроми;
‒ илеостомаси бўлган пациентларда ич кетишини меёрлаштиришда қўлланади.

Nojo'ya samaralari

Қуйида келтирилган ножўя реакциялар лоперамидни симетикон билан ёки битта лоперамидни клиник тадқиқотлар ўтказилганда ёки постмаркетинг қўллаш даврида аниқланган. Ножўя реакцияларнинг тез-тезлиги қуйидаги тарзда таснифланади: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100, <1/10); баъзи ҳолларда (≥1/1000, <1/100); кам ҳолларда (≥1/10 000, <1/1000); жуда кам ҳоллларда (<1/10 000), номаълум (мавжуд маълумотлардан аниқлашни иложи йўқ).
Аллергик реакциялар: баъзан – тери тошмаси, жуда камдан-кам – эшак еми касаллиги, қичима, айрим хабарлар – ангиодистрофия, буллез отқинлар (шу жумладан, Стивенс-Жонсон синдроми), мультиформли эритема, токсинли эпидермал некролиз, анафилактик шок, анафилактоид реакция.
Овқатни ҳазм қилиш йўли: тез-тез – таъм сезиш ўзгариши, оғиз қуриши, кўнгил айниши, камдан-кам – ич қотиши, жуда камдан-кам – мегаколон (шу жумладан, токсинли мегаколон), ичаклар беркилиб қолиши, қориндаги оғриқ, қайт қилиш, қорин шишиши, диспепсия, метеоризм.
Нерв тизими: баъзан – серуйқулик, жуда камдан-кам – бош айланиши, онг депрессияси, депрессия, бош оғриғи, тремор, чарчоқлик.
Пешоб тизими: айрим хабарлар – пешоб ушланиб қолиши.

Maxsus saqlash sharoitlari

Диареяга эга беморлар, айниқса, болалар дегидратация ва электролитлар номувозанатлигига эга бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда суюқликлар ва электролитлар ўрнини тўлдириш учун ўрин босувчи терапиядан фойдаланиш энг муҳим чора ҳисобланади.
48 соат мобайнида клиник самара мавжуд бўлмаган тақдирда, Лофлатил® дори воситаси қўлланишини тўхтатиш ва бемор ташхисини аниқлаш учун шифокор билан маслаҳатлашиши керак.
Диарея ҳолатида Лофлатил® дан фойдаланаётган иккиламчи иммун танқислик синдромига эга беморлар қорин шишишининг биринчи аломатлари пайдо бўлиши билан шу заҳоти даволашни тўхтатишлари керак. Лоперамид гидрохлориди ёрдамида даволаш вақтида ҳам вирус, ҳам бактериал сабабли юзага келган инфекцияли колит билан ОИТС касаллигига эга беморларда токсинли мегаколон ҳолатлари тўғрисида алоҳида хабарлар мавжуд.
Жигар дисфункциясига эга беморлар учун фармакокинетик маълумотлар мавжуд эмаслигига қарамай, Лофлатил® бундай беморларда биринчи ўтиш метаболизми секинлашиши туфайли эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак. Жигар дисфункциясига эга беморлар марказий нерв тизими интоксикацияси аломатларини ўз вақтида аниқлаш учун шифокорнинг жиддий кузатуви остида бўлишлари керак.
Ўтиш вақтини узайтирадиган агентлар ушбу гуруҳ беморларида токсинли мегаколон ривожланишини қўзғатиши мумкин.
Лофлатил® перистальтикани тўхтатиш талаб қилинган ҳолатда қўлланмаслиги керак. Агар ич қотиши, қорин шишиши ёки қисман ичаклар беркилиб қолиши ривожланаётган бўлса, дори воситасидан фойдаланишни зудлик билан тўхтатиш керак.

Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

дори воситаси таркибий моддаларига индивидуал юқори сезувчанлик;
- ич қотиши, ичаклар тутилиши;
- фруктозани ўзлаштира олмасликнинг камдан-кам учрайдиган туғма шаклларига, лактаза танқислигига, глюкозо-галактоза мальабсорбциясига ёки сукраза-изомальтаза етишмовчилигига эга беморларда қўлланиши тавсия этилмайди.
Лофлатил® қуйидаги касалликларга эга беморлар биринчи терапияси учун қўлланмайди:
- ахлатда қон мавжудлиги ва иситмалаш билан тавсифланадиган ўткир дизентерия;
- ўткир ярали колит;
- кенг антибиотиклар доираси билан боғлиқ сохта мембраноз колит;
- инвазив микроорганизмлар, шу жумладан сальмонеллалар, шигеллалар ва кампилобактер билан қўзғатилган бактериал энтероколит;
- дори воситаси метаболизми учун керакли жигар дисфункцияси, чунки бу нисбатан ортиқча дозаланишни юзага келтириши мумкин.
Агар жиддий асоратлар, шу жумладан ичаклар беркилиб қолиши, мегаколон ва токсинли мегаколон хавфи эҳтимоли туфайли перистальтика тўхтатилишига йўл қўйилмаслиги талаб этилса, Лофлатил® умуман қўлланмаслиги керак.

Dori vositalarining o'zaro ta'siri

Лоперамид гидрохлорид ёки симетиконнинг бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ. Фармакологик хоссалари ўхшаш дори воситалари билан ўзаро таъсирлар тўғрисида хабарлар берилган. Марказий нерв итизимига сусайтирадиган таъсир кўрсатадиган дори воситаларининг болаларда Лофлатил® билан бир вақтда қўлланиши тавсия этилмаган.
Лоперамиднинг (16 мг дозада) P-гликопротеин ингибиторлари (хинидин, ритонавир) билан бирга юборилиши плазмада лоперамид даражасининг 2-3 марта кўпайишига олиб келган. Лоперамид тавсия этилган дозаларда (2 мг.дан 8 мг.гача максимал суткалик доза) юборилганда бундай фармакокинетик ўзаро таъсирнинг клиник аҳамияти номаълум.

Dozirovkasi

Перорал қабул қилинади.
Дозалаш
18 ёшдан ошган катталар:
Бошланғич доза 1 марта 2 таблеткани ташкил қилади, кейинчалик 1 таблеткадан ҳар шаклланмаган ахлат қўринишида ич келишидан кейин қабул қилинади, аммо суткада 4 таблеткадан ошмаслиги керак. Қўллаш давомийлиги – 2 суткадан ошмаслиги керак.
12 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирлар:
Бошланғич доза 1 марта 1 таблеткани ташкил қилади, кейинчалик 1 таблеткадан ҳар шаклланмаган ахлат қўринишида ич келишидан кейин қабул қилинади, аммо суткада 4 таблеткадан ошмаслиги керак. Қўллаш давомийлиги – 2 суткадан ошмаслиги керак.
Болалар:
Лофлатил® таблеткаларни 12 ёшдан кичик болаларга буюрилмайди.
Кекса ёшдаги пациентлар: кекса ёшдаги пациентларни даволашда препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Буйрак фаолиятини бузилиши: буйрак фаолияти бузилиши бўлган пациентлар учун дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Жигар фаолиятини бузилиши: гарчи жигар фаолияти бузилиши бўлган пациентларда препаратларни таъсири хақида фармакокинетик маълумотлар йўқ бўлса ҳам, биринчи ўтиш метаболизмини секинлашиши туфайли уларга Лофлатил®ни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Dozani oshirib yuborilishi

Симптомлари
Доза ошириб юборилишида (шу жумладан жигар фаолиятини бузилиши билан боғлиқ бўлган дозани ошириб юборилиши) МНТ сусайиши мумкин (ступор, ҳаракат координациясини бузилиши, уйқучанлик, миоз, мушаклар тонусини ошиши, нафасни сусайиши), оғизни қуриши, қоринда нохуш ҳисларни бўлиши, кўнгил айниши, қусиш, констипация, сийдикни тутилиши ва ичак тутилиши. Болаларда МНТ сусайиши кўпроқ келиб чиқиши мумкин.
Даволаш
Доза ошириб юборилиши симптомлари келиб чиқишида пациентга антидот сифатида – налоксон юбориш лозим. Лоперамидни ярим парчаланиш даври (Т½) , налоксонни ярим парчаланиш давридан (Т½) кўп бўлганлиги учун (1–3 соат), налоксонни қўшимча юбориш талаб этилиши мумкин. МНТни сусайишини аниқлаш учун пациент холатини эътибор билан камида 48 соат кузатиш мумкин.

Homiladorlik va laktatsiya davrida qo'llanishi

Ҳомиладорлик
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда лоперамид ва симетиконнинг тератоген ва эмбриотоксик хусусиятлари аниқланмаган. Лофлатил® таблеткасини ҳомиладорлик вақтида қўллаш тажрибасини ҳисобга олиб, фақат клиник қўллаш мумкун бўлган ҳолатидан ташқари препаратни буюриш мумкин эмас.
Лактация
Лоперамидни кам миқдори кўкрак сутига чиқарилиши мумкин, шунинг учун Лофлатил® таблеткасини эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Diqqat: ushbu sahifadagi preparat tavsifi rasmiy yo‘riqnomaning soddalashtirilgan va to‘ldirilgan versiyasidir. Ma’lumot faqat tanishish maqsadida taqdim etilgan va o‘z-o‘zini davolash uchun qo‘llanma sifatida foydalanilmasligi kerak. LOFLATIL tabletkalari 2mg/125mg N100 preparatini qabul qilishdan oldin albatta shifokor bilan maslahatlashing

LOFLATIL tabletkalari 2mg/125mg N100 xususiyatlari

Analoglar LOFLATIL tabletkalari 2mg/125mg N100
Analoglari yo'q

LOFLATIL tabletkalari 2mg/125mg N100 narxlari va Toshkentdagi dorixonalardagi mavjudligi

D5
Olmazor tumani, Sag'bon ko'ch., 246 uy
Du, Se, Ch, Pa, Ju, Sh, Ya | 09:00-18:00
114 900 so'm
Bron qilish
D5 №4
Shayxontoxur tumani, Samarqand Darvoza ko'ch., 1 uy
Du, Se, Ch, Pa, Ju, Sh, Ya | 09:00-18:00
115 900 so'm
Bron qilish
GoPharm
Olmazor tumani, Адрес
24/7
106 700 so'm
Buyurtma berish
Genetica Pharm
Yunusobod tumani, Bog'ishamol ko'ch., 22 uy
Du, Se, Ch, Pa, Ju, Sh, Ya | 08:00-23:00
115 000 so'm
Sn-Rich Pharma
Yashnobod tumani, Maxtumquli ko'ch., 117 uy
Du, Se, Ch, Pa, Ju, Sh, Ya | 08:00-23:00
116 000 so'm
+03 №12
Mirzo Ulug'bek tumani, Buyuk ipak yo'li ko'chasi, 152A-uy
Du, Se, Ch, Pa, Ju, Sh, Ya | 08:00-00:00
120 000 so'm
+03 №13
Yunusobod tumani, M5, Sharof Rashidov ko'ch. 67-uy
24/7
120 000 so'm
Amir Med Service
Uchtepa tumani, 11 daha, 34/1
Du, Se, Ch, Pa, Ju, Sh, Ya | 09:00-18:00
120 000 so'm
Nosir Zokir Farm
Chilonzor tumani, 19 daha, Al-Xorazmiy ko'ch., 66/1 uy
Du, Se, Ch, Pa, Ju, Sh, Ya | 08:00-00:00
120 000 so'm

LOFLATIL tabletkalari 2mg/125mg N100 haqida savollar

LOFLATIL tabletkalari 2mg/125mg N100 haqida fikr-mulohazalar

Reyting 0, 0 ta sharh asosida

Alifbo bo'yicha dori vositalar ro'yxati

scroll-top

Biz portalimiz ishini takomillashtirish maqsadida cookie-fayllardan foydalanamiz. Ishni davom ettirar ekansiz, ulardan foydalanishga rozilik bildirgan bo‘lasiz. Batafsil