Энг тез-тез хабар бериладиган ножўя реакция гиперкальциемиядан иборат бўлган.
Қуйидаги жадвалда қайд этилган ножўя реакциялар органлар тизимлари туркум тоифалари ва пайдо бўлиш частоталари тоифалари бўйича қуйидаги тартибда тақдим этилган: жуда тез-тез (≥1 / 10); тез-тез (1/100 дан <1/10 гача); унчалик тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача); камдан-кам (1/10 000 дан <1/1000 гача); жуда камдан-кам (<1/10000); частотаси номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича аниқлаш имконияти йўқ). Ҳар бир гуруҳ ичида ножўя таъсирлар жиддийлиги камайиб бориш тартибида тақдим этилган.
Қуйидаги жадвалда ножўя таъсирлар қайд этилган:
Органлар тизимлари туркуми |
Жуда тез-тез |
Тез-тез |
Унчалик тез-тез эмас |
Частотаси номаълум |
Иммун тизим бузилишлари |
|
|
|
Ўта сезувчанлик, эшак еми касаллиги |
Метаболизм ва овқатланиш тизими[LP1] бузилишлари |
Гиперкальциемия |
|
Иштаҳа пасайиши |
Полидипсия, сувсизланиш, вазн пасайиши |
Руҳий бузилишлар |
|
|
|
Лоқайдлик, руҳий бузилишлар |
Асаб тизими бузилишлари |
|
Бош оғриши |
|
Мушак бўшашиши, сенсор бузилишлар, серуйқулик |
Юрак томонидан бузилишлар |
|
|
|
Юрак аритмиялари |
Ошқозон-ичак йўли томонидан бузилишлар |
|
Қориндаги оғриқ, кўнгил айниши |
Қайт қилиш |
Ич қотиш, қориннинг юқори қисмидаги оғриқ, паралитик ичаклар беркилиб қолиши |
Тери ва териости бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар |
|
Тошма |
|
Эритема, қичима |
Суяк-мушак ва бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар |
|
|
|
Ўсиш кечикиши |
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар |
|
Сийдик чиқариш йўллари инфекциялари |
|
Полиурия, ноктурия |
Умумий касалликлар ва дори воситаси юборилган жойдаги ҳолат |
|
|
|
Кальциноз, пирексия, чанқаш |
Тадқиқот |
|
|
Қоннинг юқори креатинини |
|
Кальцитриол D витамини фаоллигига таъсир кўрсатиши туфайли D витаминининг ҳаддан ташқари ортиқча дозасида кузатиладиган ножўя реакцияларга ўхшаш ножўя таъсирлар, яъни гиперкальциемия синдроми ёки кальций билан интоксикация (гиперкальциемия оғирлиги ва давомийлигига қараб) пайдо бўлиши мумкин. Иштаҳа пасайиши, бош оғриши, кўнгил айниши, қайт қилиш, қориндаги оғриқ ёки қориннинг юқори қисмидаги оғриқ ва қабзият каби ўткир симптомлар ҳолатлари кузатилган.
Кальцитриолнинг биологик ярим чиқариб юборилиш даври қисқалиги туфайли фармакокинетик тадқиқотлар даволаш бекор қилингандан сўнг бир неча кундан кейин, яъни D3 витамини дори воситалари билан даволашга нисбатан анча тезроқ қон плазмасида юқори кальций меъёрлашишини тасдиқлаган.
Сурункали таъсирлар мушак бўшашиши, вазн пасайиши, сенсор бузилишлар, пирексия, чанқоқлик, полидипсия, полиурия, сувсизланиш, лоқайдлик, ўсиш кечикиши ва сийдик чиқариш йўллари инфекцияларини ўз ичига олиши мумкин.
Бир вақтда гиперкальциемия ва гиперфосфатемия ҳолатида> 6 мг / 100 мл ёки > 1,9 ммоль / л кальциноз юз бериши мумкин; буни рентгенографик усул билан аниқлаш мумкин.
Ўта сезувчанлик реакциялари, шу жумладан тошма, эритема, қичима ва эшакеми касаллиги бундай реакцияларга мойил одамларда пайдо бўлиши мумкин.
Лаборатория таҳлилларининг аномал натижалари
Буйрак меъёрий функциясига эга беморларда сурункали гиперкальциемия қонда креатинин миқдори ошиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Постмаркетинг қўлланиш тажрибаси
15 йил мобайнида кальцитриолдан клиник фойдаланишда барча кўрсаткичлар бўйича қайд этилган ножўя таъсирлар миқдори ҳар бир индивидуал таъсир, шу жумладан 0,001% ҳолатларда ёки ундан ҳам камроқ учрайдиган гиперкальциемия учун жуда паст.
[LP1]Слово “тизими” нет в русском варианте